Қозоғистонда Евроосиё мамлакатлари учун савдо-саноат хаби барпо этилади

Қозоғистонда Евроосиё мамлакатлари учун савдо-саноат хаби барпо этилади

Қозоғистон Савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов ҳамда Евроосиё Тараққиёт банки бошқаруви раиси Николай Подгузов учрашувида ташкил этиладиган савдо-саноат хаби мамлакатлар ўртасидаги саноат кооперациясини чуқурлаштириши ҳақида айтилди. Шунингдек, томонлар Евроосиё Тараққиёт банки «Қозоғистон-Россия» чегараолди ҳамкорлиги ва миллий товар жўнатиш тизими яратишда қандай хизмат қила олишини ҳам муҳокама қилди.

«Қозоғистон ҳудудида, Россия билан чегарадош жойда савдо-саноат хаби яратиш масаласини муҳокама қилдик», дея аниқлик киритди вазир.

Шунингдек, Евроосиё Тараққиёт банки ва вазирлик Қозоғистон ва Ўзбекистон ўзаро ҳамкорликда барпо этаётган «Марказий Осиё» халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик маркази яратишда ҳамкорлик қилиш ҳақида келишиб олди.

«Евроосиё Тараққиёт банки раҳбарияти халқаро савдо-иқтисодиёт маркази истиқболларини юқори баҳолаётгани бизни қувонтиради»,  деди вазир.

 

Фото: ehonews.kz


×