Қозоғистон ва Хитой ўртасида юк ташиш ҳажми 30 фоизга ошди

Қозоғистон ва Хитой ўртасида юк ташиш ҳажми 30 фоизга ошди

Жорий йилда Қозоғистонда темирйўл орқал юк ташишда ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Ўтган йилнинг 8 ой давомида мамлакатимиз орқали 263 миллион тонна юк олиб ўтилса, бу йилнинг шу даврида 267 миллион тонна юк ташилди. Мамлакатимизда иқтисодий ўсишни тиклаш мажмуавий дастури доирасида ўз вақтида чора-тадбирлар кўрилиши туфайли бунга эришилди.

Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон ва Хитой ўртасида юк ташиш ҳажми 30 фоизга ортди. 2020 йил 8 ойи давомида икки мамлакат чегараси орқали 14 миллион тонна товар ташиб ўтилди.  «Қозоғистон темирйўллари» миллий компанияси бошқаруви раиси Сауат Минбаев ҳамда  «Хитой темирйўллари» компанияси директорлар кенгаши раиси Лу Дунфу иштирок этган видеоконференцияда бу ҳақда маълум қилинди. Йил охиригача ташилаётан юк ҳажми яна 21 миллион тоннага ортиши мумкин. Томонлар Дўстиқ – Алашанькоу ва Алтинкўль – Хоргос ўтиш жойларига алоҳида эътибор қаратилаётганини тилга олишди.

«2020-2025 йилларга мўлжалланган «Нурли йўл» давлат дастури доирасида «Дўстиқ – Мўйинти» темирйўл транспорт йўлагини модернизациялаш лойиҳасининг биринчи босқичини рўёбга чиқариш кўзда тутилган. Йўл капитал таъмирланади, қатор темирйўл инфратузилмалари барпо этилади», дейди миллий компания раҳбари.

Мутахассислар фикрича, бу ишлар поездларнинг чегараолди станциялардан жадал ўтишини, мамлакат транзит имкониятларини оширишини таъминлайди. Шунингдек, амалга оширилган ишлар контейнер поездлари тезлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатади ва улар 2025 йилга бориб суткаси 1300–1400 километр йўл босишига эришилади.

 

Фото: kursiv.kz