«QazTrade Accelerator»: Қозоғистон экспортчиларини дастурнинг иккинчи босқичида нималарга ўргатишади?

«QazTrade Accelerator»: Қозоғистон экспортчиларини дастурнинг иккинчи босқичида нималарга ўргатишади?

Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги «QazTrade Accelerator» дастури давом этмоқда. Ўз экспорт имкониятларини кенгайтириш ниятида бўлган тадбиркорлар билан экспертлар ишлаяпти, мунтазам вебинар ва тренинглар ўтказиляпти. Тадбиркорлар амалий кўникмаларни ўзлаштирмоқда: хорижлик ҳамкорлар билан музокара юритиш, шу жумладан, Хитойга маҳсулот сотиш каналларини ишлаб чиқишнинг нозик жиҳатларини ўргатишяпти. Шунингдек, давлатимиз экспортчиларга берадиган молиявий ёрдам ва имкониятлар ҳақида ҳам маълумот берилмоқда. Улар қаторида аванс қилиш, шартнома бўйича тўловларни кечиктириш, экспорт олдидан молиялаштириш, заёмларни суғурталаш ва бошқалар бор.

«Июль ойи охиридан бошлаб акселерация дастури фаол олиб борилмоқда. Икки ҳафталик якка учрашувлар ниҳоясига етди. Экспортчилар муаммолари, ҳар бир иштирокчининг Хитой бозоридаги рақобат устунликлари аниқланди. 2 босқичда корхоналарни Хитойдаги ҳамкорлар билан шартномалар тузишга тайёрлаймиз», дея маълум қилди «QazTrade» савдо сиёсатини ривожлантириш маркази бош директори Арман Абенов.

Куни-кеча  «Хитойда асосий сотиш каналлари», деб аталган вебинар ўтказилди. Халқаро экспертлар хиойлик ҳамкорлар билан ишлаш тажрибасини ҳикоя қилишди. Улар бугунги кунда Осмон ости мамлакати электрон савдо бўйича пешқадамлигини таъкидлашди. Унда онлайн-харидлар умумий савдонинг 30 фоизини ташкил қилади. Шу муносабат билан мутахассислар Хитой бозорида онлайн сотиш имкониятларига эътибор қаратишни маслаҳат бермоқда. Шу билан бирга, Хитойнинг турли минтақаларидаги ўзига хосликларга эътибор қаратиш зарур.

Экспортчиларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари озиқ-овқат маҳсулотлари CIIE-2020 Хитой 3-халқаро импорт товарлар ва хизматлар кўргазмасига, Шанхайга юборилади. Кўргазма  5 ноябрдан  10 ноябргача виртуал шаклда ўтади.  Иштирокчи компаниялар вакиллари ўз экспонатларини онлайн-форматда тақдим этади. Экспертлар фикрича, бу ҳам экспорт имкониятларини кенгайтиради.

 

Фото: biz360.ru