Чимкентда Марказий Осиё учун ноёб корхоналар қурилмоқда

Чимкентда Марказий Осиё учун ноёб корхоналар қурилмоқда

Саноат зоналари юксак технологик корхоналар яратиш ва инвестициялар жалб этиш учун мақбул ечим. «Ўнгтустик» саноат зонаси бу борада намуна бўла олади. Унинг ҳудудида қопқоқли алюминий банкалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Марказий Осиёда бу маҳсулот илк бора ишлаб чиқарилмоқда. Йилига беш юз миллионтагача маҳсулот тайёрлаш режалаштирилган.

«Алюминий банкалар Россиядан келтириларди. Бу эса етказиб бериш учун анча харажат талаб қиларди. Товаримиз ана шу йўналишда  импорт ўрнини босади», дейди МЧБ муассиси Рустам Сухов.

Чимкентдаги энг йирик металл-прокат заводида эса ишга тушириш-созлаш ишлари бошланди. Хорижий капитал ёрдамида рўёбга чиқарилаётган бу лойиҳа туфайли йилига 500 минг тоннадан зиёд тайёр маҳсулот олиниши режалаштирилган.

«Яқиндагина ишлай бошладикТурли ўлчамлардаги уч ва тўрт қиррали металл конструкциялар, арматура, швеллер тайёрлаймиз», дейди корхона муассиси Айман Амирбекова.

Заводнинг шиша идишлар ишлаб чиқариш йўналиши ҳам харидоргир. Бу ерда газли ичимликлар, сут, арбатлар ишлаб чиқарувчилар учун маҳсулот тайёрланади. Чимкент шаҳри ҳокимлигида айтишларича, келгусида бошқа турлардаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади.

«Индустриявий-инновациявий тараққиёт давлат дастури доирасида 2011 йилдан 2019 йилгача шаҳримизда жами қиймати 182 миллиард тенге бўлган 105 та лойиҳа рўёбга чиқарилди2020 йилдан 2025 йилгача яна умумий қиймати 328 миллиард тенге бўлган 35 та лойиҳани рўёбга чиқаришни режалаштирмоқдамиз», дейди Чимкент шаҳри ҳокими  Айбек Саттибаев.

Таъкидлаш жоизки, енгил саноат, озиқ-овқат саноати, фармацевтика соҳаларида кўплаб янги лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда.

 

Фото: 24.kz


×