Қозоғистонда машинасозлар VIII форуми иш бошлади

Қозоғистонда машинасозлар VIII форуми иш бошлади

Қозоғистонда машинасозлар VIII форуми иш бошлади. Ушбу анжуманда сўзга чиққан Бош вазир ўринбосари Роман Скляр тез кунларда саноатни ривожлантириш жамғармаси яратилишини тилга олди. Форум онлайн форматда ўтмоқда.

«Мамлакат Президенти ўз Мактубида аниқ топшириқлар берди. Беш йил мобайнида қайта ишлаш саноати ҳажмини 1,5 марта оширишимиз зарур. Мамлакатимиз машинасозлиги қайта ишлаш саноати локомотиви сифатида иш юритмоқда ва мамлакат раҳбарияти эътиборида турибди», дейди Скляр.

Роман Скляр фикрича, машинасозлик соҳаси бугунги кунда жадал ривожланмоқда. Жорий йилнинг 8 ойи давомида соҳа 16 фоизлик ўсиш кўрсата олди. Бу эса давлат ташкилотлари ва бизнес ҳамкорлиги меваси, дейди нотиқ. Зеро, республикада имтиёзли молиялаштириш, янги технологиялар жорий этиш, асосий ишлаб чиқариш корхоналарини ривожлантириш, маҳаллий маҳсулот улушини кенгайтириш ҳамда экспортни ошириш орқали корхоналар рақобатбардошлиги оширилмоқда.

«Мамлакатимиз машинасозлари қатор давлат ёрдамлари мажмуасидан фойдалана олади. Ҳукумат ва Миллий тадбиркорлар палатаси ҳамкорликда Лойиҳа офисини юритмоқда, унда оддий буюмлар иқтисодиёти асосий муаммолари ҳал этилмоқда. Молиялаштириш устамаси ҳам 6 фоизгача пасайтирилди. Буларга қўшимча сифатида Саноатни ривожлантириш жамғармаси ишга туширилади. Қозоғистон машинасозлигини ривожлантиришга ёрдам бериш мақсадида 2019-2024 йилларга мўлжалланган Йўл харитаси ишлаб чиқилган», дейди Бош вазир ўринбосари.

Таъкидлаш жоизки, форум доирасида «Kazakhstan Machinery Fair 2020» номи остидаги, ихтисослашган машинасозлик ва металлга ишлов беришга бағишланган махсус  кўргазма иш юритади. Умуман олганда, Форум натижасига кўра, соҳани ривожлантиришга оид аниқ тавсия ва таклифлар мамлакат ҳукуматига йўлланади.

 

Фото: tengrinews.kz