Қозоғистонда япон технологиялари асосида криптовалюта биржаси очилади

Қозоғистонда япон технологиялари асосида криптовалюта биржаси очилади

Қозоғистонда  япон технологиялари асосида криптовалюта биржаси очилади. Қозоғистоннинг Япониядаги элчихонасида бўлиб ўтган онлайн-учрашувда шу масала муҳокама қилинди. Биржа «Астана» Халқаро молиявий маркази майдончасида иш юритиши режалаштирилган.

Онлайн-музокаралар давомида, шунингдек, япон компаниялари саноат, қишлоқ хўжалиги, инфратузилмалар, коммуникацияларда ўз технологиялари воситасида рақамлаштириш ҳамда блокчейн-технологияларни йўлга қўйиши режалаштирилган. Кунчиқар юрт компаниялари Қозоғистоннинг Атирау вилоятида  нефть, тоғ-кон ва қурилиш саноати учун металл ускуналар ишлаб чиқарувчи завод қуриш тўғрисида келишиб олди. Лойиҳа 8 миллион долларга баҳоланмоқда.

Қозоғистоннинг Япониядаги элчиси Ерлан Баударбек-Қўжатаев таъкидлашича, коронавирус тарқалиши натижасида юзага келган иқтисодий беқарорлик шароитида ҳам япон инвесторлари мамлакатимизда яратилган фойдали шарт-шароитларга қизиқиш билдирмоқда.

«Ушбу лойиҳаларни рўёбга чиқариш хусусида шартномаларга эришилиши кичик ва ўрта бизнес ўртасида ҳамкорлик истиқболлари юксаклигидан далолат беради», дейди дипломат.

Учрашув давомида Қозоғистонда жами 46 миллион доллар қийматга эга инвестициявий лойиҳани рўёбга чиқариш хусусида келишиб олинди.

Айтиш керакки, Япония – мамлакатимизнинг энг йирик инвесторларидан бири. 1993 йилдан буён Кунчиқар юрт республикага 7,3 миллиард доллар сармоя киритган.

 

Фото: kp.kz