Минтақаларда 995 миллиард тенге қийматга тенг 206 та лойиҳа ишга туширилади

Минтақаларда  995 миллиард тенге қийматга тенг 206 та лойиҳа ишга туширилади

Қўстанай вилоятида улкан инжиниринг кластери яратиш бўйича йирик лойиҳа иш бошлади. Ҳукумат йиғилишида сўзга чиққан Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири Бейбут Атамқулов айтишича, бу бизнес-инкубатор автомобиль ва қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш учун зарур бўлган 2000 дан зиёд деталлар ва бутловчи қисмлар яратилишига камарбаста бўлади.

«Шу кунларда тегишли инвестициявий шартнома имзолашга тайёрланмоқда, сентябрь охиригача қурилиш ишлари бошланади. 38 минг квадрат метр майдонга эга ишлаб чиқариш мажмуаси жорий йил декабрида фойдаланишга топширилади. Келгуси баҳорда лойиҳадаги ишлаб чиқариш кўрсаткичига чиқиш режалаштирилган. Бизнес-инкубатор янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга кўмаклашади»,  дея таъкидлади Бейбут Атамқулов.

Янги маҳсулотнинг 95 фоизи экспорт қилиниши кўзланмоқда.

«Россия, МДҲ давлатлари, шунингдек, Daimler AG концернини қамраб олувчи занжир барпо этилади. Натижада, аграр йўналишдаги минтақа индустриал-инновациявий тараққиёт йўлига ўтади», деди вазир.

Шу кунларда вазирлик минтақалар билан бирга саноатлаштириш хариталари устида иш олиб бормоқда, унда саноатнинг турли соҳалари қамраб олинади.

«Жорий йилда минтақаларда умумий қиймати 995 миллиард тенге бўлган 206 та лойиҳа ишга туширилади, 18 мингта янги доимий иш  ўрни очилади. Агросаноат ва озиқ-овқат саноатига оид  76 та, қурилиш материаллари ва машинасозликка оид тегишлича 38 та, 19 та лойиҳа устида иш давом этмоқда», деди у.

Бундан ташқари, йиғилишда тегишли вазирлик раҳбари сўнгги 8 ой натижаларини тилга олди.  Бу давр ичида 204 миллиард тенге қийматга эга 28 лойиҳа ишга тушди, натижада 4300 та иш ўрни барпо этилди.

«3-чоракда яна 14 лойиҳа иш бошлайди. 164 таси 4-чоракда ишга туширилади. Ишлар мўлжалланган графикка мувофиқ давом этмоқда. Барча муаммолар тегишли минтақа ҳокимликлари билан ҳамкорликда ҳал этилмоқда»,  деди Атамқулов.

Инвестициялар бўйича Қарағанди, Ақтўбе ва Алмати вилоятлари пешқадамлик қилмоқда.

 

Фото: inform.kz


×