Қозоғистонга ташқи инвестициялар фаол кириб келмоқда

Қозоғистонга ташқи инвестициялар фаол кириб келмоқда

Жорий йилда Қозоғистонга 3,6 миллиард доллар ташқи инвестиция кириб келди. Айни бир вақтда finprom.kz тарқатган маълумотга кўра, мамлакатимизга энг кўп маблағ Нидерландия, АҚШ ва Россиядан келган.

Шуни айтиш керакки, бугунги кунда республикада қулай инвестициявий иқлим вужудга келди. Масалан, шу кунларда соддалаштирилган солиқ тизими мавжуд, миллий қонунчилик мунтазам такомиллаштириб бориляпти. Инвестициявий имтиёзлар кенгайтирилмоқда.

Республиканинг яна бир инвестиция жалб этувчи нуқталаридан бири – «Астана» халқаро молиявий маркази. Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи ва Марказий Осиё учун ягона бўлган ушбу ташкилот инвестициялар келишига ёрдам беради ва ички молиявий бозор ривожланишига хизмат қилади. Молиявий марказ майдончасида инглиз ҳуқуқига асосланган махсус тартибга амал қилинади, энг яхши жаҳон стандартларига асосланган тизимни созловчи мустақил муҳит яратилган, шунингдек, марказ биржаси хизматлари тақдим этилади. Ўтган бир неча йил мазкур ташқилот инвестиция жалб этишда жуда самарадорлигини кўрсатди. Унда жаҳоннинг 42 мамлакатидан 500 компания рўйхатдан ўтди. Улар қаторида Буюк Британия, АҚШ, ХХР, РФ, Италия, Финляндия, Жанубий  Корея, Сингапур, Малайзия ва бошқалар бор.

Жорий йил иккинчи чорагида глобал иқтисодиёт пасайишда давом этди. Киритилган карантин чоралари иқтисодий фаолликка жиддий зарба берди. Шунга қарамай, халқаро рейтинг агентликлари ҳисобига кўра, Қозоғистонда давлат қарзи бир мунча пастлиги, шунингдек, молиявий резервлар мавжудлиги ташқи таъсирларни юмшата олади.

Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазирлиги  прогнозига кўра, 2021 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти 2,8 фоизга, 2025 йилда 4,6 фоизга ўсиши кутилмоқда. Барча асосий соҳаларда ижобий ўсиш юз беради. Жорий йилда Moody’s ва FitchRatings рейтинг агентликлари Қозоғистон рейтингини инвестициявий ишончли даражада тасдиқлади.

 

Фото: inform.kz


×