Қозоғистонда автотранспортчилар 80 миллиард тенгедан зиёд даромад келтирди

Қозоғистонда автотранспортчилар 80 миллиард тенгедан  зиёд даромад келтирди

2020 йил 6 ойи давомида автомобиль транспорти орқали 1,4 миллиард тоннага яқин юк ташилди. Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфротузилмани ривожлантириш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, даромад 80,3 миллиард тенгени ташкил этган. Бу эса ўтган йилга нисбатан 7 фоизга кўп. Коронавирус тарқалиши, карантин бу соҳага салбий таъсир кўрсата олмади.  

 «6 ойда автомобиль транспорти ёрдамида 1,4 миллиард тоннага яқин юк ташилган, юк айланмаси 69,5 миллиард тоннани ташкил этган», дейилади Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфротузилмани ривожлантириш вазирлиги ахборотида.

Ушбу кунда бу соҳани давлат қўллаб-қувватламоқда.  Юк ва автотранспорт фаолияти солиқ ва меҳнат мажбурий тўловлардан озод қилинган.  2020 йил охирига қадар иқтисодий ўсишни тиклаш доирасида халқаро автотранспорт операторларини маълумотларни қайта ишлаш ва юк машиналарини дастлабки рўйхатдан ўтказиш тўловларидан озод қилиш бўйича иш олиб борилмоқда.    

Шунингдек темирйўл транспортида ҳам ўсиш кузатилмоқда.  196,6 миллион тонна юк ташилган.  Бу эса ўтган йилга нисбатан 2,3 фоизга кўп. 

Июль ойидан декабрь ойи охиригача 50 804 минг тонна кўмир жўнатилиши режалаштирилган, шундан 17 184 минг тоннаси – мамлакат минтақаларига юборилади. 37,620 минг тоннаси  экспорт қилинади. Қозоғистонда мавжуд 58 мингдан ортиқ вагоннинг 32 мингтаси кўмир ташишга жалб этилган.

 

Фото: total.kz