Қозоғистон ОПЕК+ битими шартларини ошириб бажарди

Қозоғистон ОПЕК+ битими шартларини ошириб бажарди

Дастлабки маълумотларга кўра, Қозоғистонда июль ойида кунига ўртача 1,313 миллион баррел нефть қазиб олинган. Бу эса мамлакат ОПЕК+ битими бўйича зиммасига олган мажбуриятни 101% фоизга бажарганини кўрсатади, деб хабар берди Қозоғистон Энергетика вазирлиги.

Эслатамиз, апрель ойида ОПЕК+ давлатлари орасидаги келишув асосида 2020 йил май-июль ойларида нефть қазиб олишни кунига 9,7 миллион баррелга қисқартиришга келишилган ва Қозоғистон ҳам зиммасига мажбуриятлар олганди.

Энергетика вазирлиги Қозоғистон бу борада барча чораларни кўраётганини таъкидлади.

«ОПЕК+ келишувида иштирок этиш, талаб ва таклиф мувозанатини, шунингдек нефть нарҳини тиклашга қаратилган. Омборларда нефть ҳаддан ташқари кўп тўпланиши олдини олиш учун Энергетика вазирлиги конларнинг барча турлари учун нефть қазиб олишни қисқартириш бўйича мажбуриятларни адолатли тақсимлади»,  дейилган баёнотда.

Битимга қатнашиш орқали бозор иштирокчилари нефть қазиб олишни тартибга келтиришга муваффақ бўлди.  Бу эса дунё нефть саноатига ижобий таъсир кўрсатди.

 

Фото: 24.kz