Қозоғистонда бизнесни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча меъёрлари ишлаб чиқилмоқда

Қозоғистонда бизнесни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча меъёрлари ишлаб чиқилмоқда

Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин раислигидаги Давлат комиссияси йиғилишида мамлакат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг карантин муддатини узайтириш ва ундан кейинги даврга тайёргарлик кўриш юзасидан берган топшириғи ижроси кўриб чиқилди.    

Ҳукумат раҳбари икки ҳафта мобайнида фаолияти тўхтатилган иқтисодиёт соҳалари ишини тиклаш бўйича тизимли тайёргарлик кўришни топширди.

Миллий иқтисодиёт вазирлиги тегишли давлат органлари ва “Атамекен” МТП билан ҳамкорликда тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиши лозим.

Дарвоқе, давлат ёрдамларидан бири шуки, 1 октябрга қадар кичик ва ўрта бизнес учун кредит тўловлари кечиктирилади.

Шунингдек, Бош вазир корхоналар фаолиятида санитар-эпидемиологик талабларни кучайтириши ва албатта, фуқаролар ҳамда бизнес вакиллари санитария қоидаларига риоя қилишини назоратга олиши керак.

Таъкидлаймиз, корхоналар фаолиятида тақиқни бекор қилиш бўйича чора-тадбирлар мажмуи тадбиркорларни рўйхатга олиш ва фаолиятини янгилашга доир аризаларни «Info Kazakhstan» электрон платформасида онлайн қабул қилишни ҳам ўз ичига олади. Таркибида ҳокимликлар, СЭХ, тадбиркорлар ҳудудий палаталари ходимлари ва ижтимоий бизнес субъектлари вакиллари бўлган комиссиялар текширувидан сўнг фаолиятни янгилашга электрон рухсатнома берилади.

Вазирлар Маҳкамаси раҳбари мамлакат Рақамли тараққиёт вазирлигига ҳам  топшириқ берди. Ушбу муассаса қозоғистонликларни КВИ ҳақидаги хабардорлигини таъминлаш, хабардорлик даражасини ошириш бўйича мобиль илова жорий этиши зарур.

 

Фото: primeminister.kz