Аналитиклар фикрича, беш йилдан сўнг нефть нархи баррелига 150 долларга етади

Аналитиклар фикрича, беш йилдан сўнг нефть нархи баррелига 150 долларга етади

Соҳага киритилаётган инвестициялар камайиб бораётгани боис  2025 йилга бориб нефть нархи баррелига 150 долларни ташкил қилиши мумкин. «Қора олтин» бозорини ўрганаётган экспертлар ана шундай фикрга келди.

«Етарлича молиялаштирмаслик оқибатлар  жуда жиддий бўлиши мумкин. Баъзи ишлаб чиқарувчилар бозордан чиқиб кетиши мумкин», деди  NorthernTraceCapital хеж-жамғармасида ишловчи Тревор Вудс.

The WallStreet Journal газетасида чоп этилган прогноз юзасидан аналитиклар айтишича, бундай тенденция узоқ муддатли оқибатларга олиб келиши мумкин. Киритилаётган сармоя камайиши натижасида қазиб олинган нефть ҳажми суткасига 5 миллион баррелгача тушиши мумкин, бу эса бўҳронгача бўлган даврдан 5 фоизга кам. Нефть қазиб олувчи компаниялар эҳтиёжни қондириши учун келгуси 10 йил мобайнида қўшимча 625 миллиард доллар инвестиция киритиши лозим. Шунинг учун нефть нархи 2 йил давомида 100 долларли маррадан ўтиши мумкин.

Баъзи аналитиклар эса «қора олтин» нархи 2020 йил охирига бориб 100 долларни ташкил қилиши мумкинлигини башорат этмоқда.

Айни вақтда 13 июлдаги савдоларда жаҳонлаги нефть нархи пасайди. WTI нефти август фьючерслари баҳоси баррелига 40,27 доллар, Brent нефти сентябрь фьючерслари 42,95 долларни ташкил қилди.

Эслатамиз, «қора олтин» бозоридаги беқарорлик мартда бошланганди. ОПЕК+ йиғилиши натижасиз тугаши ортидан нефть нархи кескин пасайди. Май ойида эришилган шартномага кўра, нефть қазиб олиш суткасига 9,7 млн баррелга камайтирилди, иккинчи ярим йилликда бу кўрсаткич 7,7 млн баррелни, 2022 йил апрелигача эса  5,8 млн баррелни ташкил этиши зарур.

Бундан ташқари, ОПЕК+ аъзолари ва иттифоқчилари 15 июлда бўлиб ўтадиган видеоформатдаги учрашувда нефть шартномаси юзасидан фикр алмашиш кутиляпти. Ташкилот аъзоларининг кўп қисми августдан нефть қазиб олишни кўпайтириш ниятида.

 

Фото: kem.kp.ru