Мамлакат фармацевтика саноати қуввати ортиб бормоқда

Мамлакат фармацевтика саноати қуввати ортиб бормоқда

Икки ҳафтада 1 миллиондан зиёд ниқоб тайёрланмоқда. Қозоғистон пойтахтида ҳимоя воситалари ишлаб чиқарувчи янги корхона фаолиятини бошлади. Бу ерда бир кеча-кундузда 180 мингта тиббиёт ниқоби ишлаб чиқара олади. Аммо ҳозирча Нур-Султон аптека ва поликлиникалари талабига кўра 80 000 – 120 000 мингта тайёрлаяпти. Ниқоблар автоматлашган ва ярим автомат  станокларида чиқарилади. Тайёр буюмлар сифати билан ажралиб туради – Хорижда таълим олган мутахассислар ҳар партияни назоратдан ўтказади.

«Ниқоблар махсус назоратдан ўтказилган сувга бардошли газмоллардан тикилади. Шуни ҳам айтиш керакки, спанбонд ва мельтблаун газмоллари пахта толали газмоллардан кўра яхшироқ ҳимоя қилади. Уч қаватли ниқобларимиз ундан тикилади ва нафас олиш йўллари 92 фоиз ҳимояланишини таъминлайди», деди корхона директори.

Корхонада келгусида болалар учун ҳам ниқоблар тикишни йўлга қўйишмоқчи. Мутахассислар кўп марта ишлатиладиган FFP2/FFPP3/KN95 респиратор-ниқоблари ишлаб чиқариш линиялари олиб келиш хусусида шартнома лойиҳасини тайёрлаяпти.

Чимкентда эса сунъий вентиляция ускуналари ишлаб чиқариш устида ишланаяпти. Маҳаллий ҳокимлик матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, тез орада янги маҳсулот олинади. Аввалроқ шаҳар ҳокими Мурат Айтенов компания директори Рахат Байзақов билан бу борада суҳбатлашди.  

«Уч ойдан буён лойиҳа устида ишлаяпмиз. Келгуси босқич – зарур сертификатлар олиш. Биринчи навбатда шаҳар шифохоналарига, сўнгра мамлакатдаги бошқа касалхоналарга маҳсулот юборамиз. Бугунги кунда бу жуда муҳим»,  деб таъкидлади шаҳар ҳокими.

Бугунги кунда шаҳар тиббиёт муассасаларида 323 та ИВЛ ускунаси ишлаб турибди, шундан 130 таси – кўчма ускуналар. Бу ерда,  айни вақтда, 250 та Бобров нафас олиш ускуналари ҳамда 10 та монитор харид қилинган. Хориждан харид қилиш – муаммони ҳал қилмайди. Шунинг учун ўзимизда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш – стратегик вазифа.  

Айни бир вақтда мамлакатдаги корхоналарда дори-дармонлар ишлаб чиқариш имкон қадар юқори даражага чиқарилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, улар уч сменада ишлаяпти ва тез орада зарур дори-дармонларни етарли миқдорда ишлаб чиқара бошлайди.

 

Фото: baigenews.kz