Қозоғистон нефть ишлаб чиқаришни камайтиришга оид мажбуриятини 92 фоизга бажарди

Қозоғистон нефть ишлаб чиқаришни камайтиришга оид мажбуриятини  92 фоизга бажарди

ОПЕК+ мамлакатлари ўтган ойда нефть қазиб олишни сўнгги 30 йил давомида энг қуйи даражага қадар туширди. Бу ҳақда S&P Global Platts агентлиги маълумот тарқатди.

Маълум бўлишича, июнь ойида 13 нафар ташкилот аъзоси суткасига 22,3 млн баррел нефть қазиб олган, бу эса Форс кўрфазидаги биринчи уруш натижасида Ироқ ва Қувайтда нефть ишлаб чиқариш мутлақо тўхтаган давр – 1990 йил сентябридаги кўрсаткичга тенг.

ОПЕК+ шартномаси доирасида Қозоғистон ўз зиммасига олган мажбуриятни 92 фоиз бажарди. Судан, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб амирликлари кўзда тутилганидан кўпроқ миқдорда қисқартирди. Улар нефт қазиб олишни тегишлича 147, 136 ва 116 фоизга камайтирди. Аммо бир қанча давлатлар зиммасидаги вазифани бажара олмади. Мексика талабни 73, Нигерия 60, Экваториаль Гвинея  55 ва Конго 34 фоизга бажарди, холос.

ОПЕК+ мамлакатлари келгуси учрашувида нефть қазиб олишни янада қисқартириш масаласи муҳокама қилинади. Экспертлар фикрича, жаҳон иқтисодиёти аста-секин тикланаётгани боис август ойида «қора олтин» квоталари кўпайтирилиши мумкин.

«Нефь қазиб олишни суткасига 9,7 млн баррелгача камайтириш бўйича чеклов июль ойи охирига кучда бўлади. Шундан кейин 7,7 млн баррелгача қисқартирилади. 15 июлда бу масала кўриб чиқилади», деб маълум қилишда агентликда.

Эслатамиз, Қозоғистон август ва сентябрда нефть қазиб олишни қисқартиришини билдирган.

 

Фото: bna.bh