Жаҳон банки Қозоғистонга чорвачиликни ривожлантириш учун 500 млн доллар кредит ажратди

Жаҳон банки Қозоғистонга чорвачиликни ривожлантириш учун 500 млн доллар кредит ажратди

Маблағ мамлакатимиз учун ишлаб чиқилган лойиҳани молиялаштириш учун мўлжалланган. Вашингтондаги Жаҳон банки директорлар кенгаши қарори тўғрисида Қозоғистон Республикаси қишлоқ хўжалик вазирлиги маълумот тарқатди. Қарз ажратиш тўғрисидаги келишув кузда имзоланади.

«Банк томонидан ишлаб чиқилган режа беш йил давомида – 2021 йилдан 2025 йилгача рўёбга чиқарилиши режалаштирилган. Бу давр мобайнида атроф-муҳитга салбий таъсири ошмаган шаклда Қозоғистон экспортга йўналтирилган гўшт чорвачилиги секторини йўлга қўйиши лозим.  Лойиҳани рўёбга чиқаришда Қозоғистон молиявий ускуна – натижа бериши режаланган қарздан фойдаланади. Унга кўра, маблағ фақатгина кўзланган мақсадга эришилган тақдирдагина қарз олувчига ўтказиб берилади. Лойиҳанинг асосий натижалари қаторида ветеринар хизматлар ва жоиворларни ҳисобга олишни такомиллаштириш, фаолият марказида фермер турадиган тузилмалар барпо этиш, гўшт саноати учун самарали агроэкологик сиёсат юритишдан иборат бўлган», дейилади вазирлик тарқатган маълумотда.

Бундан ташқари, вазирлик ажратилган маблағ ҳисобига 20 мингдан зиёд оилавий фермерлик хўжаликлари барпо этиш ниятида. Улар бўрдоқилаш майдончалари билан ҳамкорликда иш юритади.

Фото: kapital.kz