Жамбил вилоятида биринчи шамол электростанцияси қурилмоқда

Жамбил вилоятида биринчи шамол электростанцияси қурилмоқда

Талас туманида бунёд этилаётган электростанциянинг дастлабки олтита 6 турбинаси ўрнатилди, уларнинг бир қанчаси шу ойнинг охиригача ишга туширилади. Ускуналар йилига 22 мегаваттдан зиёд электр токи ишлаб чиқаради.

«Ҳозир ишга тушириш-созлаш ишлари давом этяпти. 6 та минора билан ишлаяпмиз. Келажакда яна 9 таси ишга туширилади», деди катта механик Василий Кравченко.

Шамол электростанцияси йил-ўн икки ой шамол тинмайдиган жойга ўрнатилган.

«Ускуналар жойи ҳамма нарса ҳисобга олинган ҳолда танланган. Ишлар икки йил муқаддам бошланганди», деди Талас тумани тадбиркорлик, саноат ва туризм бўлими етакчиси Ауданбек Таубасаров.

Таъкидлаш жоизки, Талас туманида «яшил иқтисодиёт»га оид 5 инвестициявий лойиҳа режалаштирилган. Уларнинг умумий қиймати 9,2 млрд тенгени ташкил қилади.

«Тадқиқотларга кўра, Жамбил вилояти қайта тикланувчи энергия манбаларига бой минтақа. Шу кунларда вилоятда бу борада иш юритаётган 12 корхона мавжуд. Улардан 5 таси сув, 3 таси шамол ва 4 таси қуёш электр станциялари. Азкур лойиҳалар йилига салкам 270 мегаватт электр энергия ишлаб чиқаради. Келгуси икки йилда яна 4 та инвестициявий лойиҳа ишга тушади», деб қўшимча қилди Талас тумани тадбиркорлик, саноат ва туризм бўлими етакчиси Ауданбек Таубасаров.

 

Фото: 24.kz