Astana Finance Days 2020: Қозоғистонда Ислом молияси ва рақамли трансформация

Astana Finance Days 2020: Қозоғистонда Ислом молияси ва рақамли трансформация

Коронавирус пандемияси Қозоғистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатди? Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун қандай тадбирларни амалга ошириш зарур? Ислом молияси нима ва у Қозоғистонда, Марказий Осиёда, жаҳонда қандай ривожланяпти?

Astana Finance Days доирасида етакчи халқаро экспертлар ушбу ва бошқа кўплаб масалаларни муҳокама қилдилар.  Жорий йилда бу тадбир илк бора онлайн-форматда ўтди. Анжуман меҳмонлари қаторида ислом молияси бўйича таниқли мутахассислар бор. Уларнинг айтишича, энг заиф соҳалардан бўлган кичик ва ўрта бизнес марказлаштирилган ёрдамга жуда муҳтож. Янги шарт-шароитлар е-форматга ўтишни талаб қилмоқда. Ва бунда давлат томонидан ёрдам керак, деб кўрсатиб ўтишди экспертлар. Малайзия иқтисодчилари ўз мамлакати муваффақиятли тажрибасини таклиф этди.

«Инфратузилмаларни ривожлантириш масаласи жуда муҳим. Кичик ва ўрта бизнес рақамли тартибда ишлай бошлаши учун қонунчиликни ўзгартириш, шунингдек, маълум даражада туртки керак. Малайзияда бунинг учун марказий банк ва давлат органлари махсус жамғармалар ташкил қилган. Бу жараён етарлича қимматга тушади  тренинглар ўтказиш, фуқароларни ўқитиш зарур. Шунинг учун ҳам моддий кўмакка эҳтиёж бор», деб таъкидлади Малайзиядаги Ислом молияси соҳасида халқаро таълим маркази Президенти ва Бош директори Мўҳд Азми Ўмар.

Astana Finance Days 3 июлгача давом этади. Беш кун давомида жаҳоннинг 80 мамлакати экспертлари тажриба алмашади ва янги воқеликни муҳокама қилади.

 

Фото: astanafindays.org