2022 йилда Қозоғистонда суғориладиган ер майдонлари ҳажми 2 миллион гектарга етказилиши режалаштирилмоқда

2022 йилда Қозоғистонда суғориладиган ер майдонлари ҳажми 2 миллион гектарга етказилиши режалаштирилмоқда

2013-2020 йилларга мўлжалланган ҳаракат режасини амалга ошириш доирасида барқарор ва юқори маҳсулдор қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги “яшил иқтисодиёт”га ўтиш бўйича кенгаш йиғилишида муҳокама қилинди.

Замонавий суғориш тизимларини жорий этган Қозоғистонлик фермерлар сарфлаган ускуна ва инфратузилма таъминоти қийматининг ярми давлат томонидан қопланади. Шунингдек, улар учун кредит ва лизинг бўйича тўловлар фоиз ставкасининг 10 фоизи субсидиялаштирилади.

Бундай қўллаб-қувватлаш чоралари туфайли ҳукумат 2022 йилга қадар суғориладиган ерлар майдонини 2 миллион гектарга етказиш ниятида. Шу билан бирга, гуруч ва пахта каби сув кўп талаб қиладиган экинлар майдонини камайтириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Иссиқхоналар эгаларига ҳам ёрдам кўрсатилади. Иссиқхона мажмуалари қуриш ва уларни кенгайтириш харажатларининг учдан бир қисми қопланади. Фермерлар томонидан илғор технологиялар жорий этилишини рағбатлантириш мақсадида махсус инвестиция паспорти ишлаб чиқилган. У тегишли ускуналар тизими ва мажмуавий ечимлар сотиб олинишини таминлайди.

Яйловлар ҳам эътибордан четда эмас. Уларни рағбатлантириш учун қудуқлар тармоғи ва суғориш пунктларини қуриш харажатларининг бирйўла 80 фоизигача субсидия қилинади. Шу тарзда, давлат яйловларни қўллаб-қувватлаб, суғориш инфратузилмалари барпо этишни кўзлаган.

Дарвоқе, 25 мингдан ортиқ маҳаллий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари илғор фермер хўжаликлари мисолида замонавий “яшил” технологиялар самарадорлигига ишонч ҳосил қилишлари мумкин. Сўнгги янгиликлар асосида Миллий аграр илмий-маърифий марказ базасида агросаноат мажмуасини ривожлантириш бўйича  барча соҳаларга доир 1400 га яқин семинар ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, йиғилиш қатнашчилари чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш, ҳаво ифлосланишини камайтириш, шу жумладан, аҳоли яшаш пунктларини газлаштириш ва “тоза” транспортни ривожлантириш масалаларини ҳам кўриб чиқдилар.

 

Фото: kaztag.kz