Иқтисодчилар кўчмас мулкка маблағ йўналтиришни тавсия қилмоқда

Иқтисодчилар кўчмас мулкка маблағ йўналтиришни тавсия қилмоқда

Коронавирус пандемияси, нефть нархи пасайиши – у ёки бу маънода қозоғистонликлар моддий ҳолатига таъсир қилади. Шу боис, ҳар қандай жамғармага эга бўлган уддабурон кишиларнинг ўз келажаги учун фойдали ва узоқ муддатли инвестиция ҳақида ўйлайдиган вақти келди. Баъзилар ўз жамғармасини акция ва қимматли қоғозларга сарфлай бошлайди. Лекин фонд бозорининг нозик жиҳатларига унчалик яхши тушунмайдиганлар нима қилиши лозим? Мутахассислар бугунги кунга қадар кўчмас мулк сотиб олишни энг фойдали ва ишончли  йўл, деб ҳисоблайди.

«Ким бундан 5-10 йил аввал кўчмас мулк сотиб олган бўлса, афсуски, нархда ютқазди, чунки ўша вақтда курс бошқача эди. Бугун бу соҳага пул тикканлар эса яна 5-6 йилдан сўнг 40 фоизгача даромад ола бошлайди», дейди иқтисодчилар.

Қозоғистоннинг турли ҳудудларида кўчмас мулкнинг ўртача нархи ҳар хил ва шунга мувофиқ, даромад келтириши ҳам фарқ қилади, деб таъкидлайди экспертлар. Шундай экан, агар сиз Ақтауда яшасангиз, бир хонали хонадон сиз учун 6 миллион тенгега тушади. Павлодарликлар уйни 7 миллион тенгега сотиб олиши мумкин. Атирау, Уральск ва Талдиқўрғанда уй нархи ўрта ҳисобда 8 миллион. Қарағанди ва Ўскеменда бироз қиммат – 9 миллионга тенг. Ва ниҳоят, бундан йирикроқ маблағ сарфи пойтахтликлар ҳиссасига тўғри келади – 13 миллион, Алматида эса 15 миллион тенгега уйга эга бўласиз.

«Кўчмас мулк баҳоси, турли молиявий тебранишларга қарамасдан, ўсишда барқарор. Фақат уй сотиб олаётганда кўчмас мулк объекти тавсифномасини ҳисобга олиш жуда муҳим, унинг жойлашув ўрни, қурувчи компания тажрибаси ва эътибори аҳамиятли», дейди экспертлар.

 

Фото: Total.kz