Жаҳон банки экспертлари: Агросаноат Марказий Осиё иқтисодиётига тирак бўлиши мумкин

Жаҳон банки экспертлари: Агросаноат Марказий Осиё иқтисодиётига тирак бўлиши  мумкин

COVID-19 пандемияси жаҳон озиқ-овқат бозорларида барқарорликка таъсир кўрсатмади. Бу эса Марказий Осиёда озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалигига бўлган салбий таъсирни юмшатиш имконини берди. Бугунги кунда унинг мамлакатлар ялпи ички маҳсулотида улуши қуйидагича: Қозоғистон - 4,4 фоиз, Қирғизистон - 11,6 фоиз, Тожикистон - 19,2 фоиз, Туркманистон - 20,0 фоиз ва Ўзбекистон - 28,8 фоиз.

Минтақа мамлакатлари оммавий ахборот воситалари ҳамда эксперт ҳамжамияти вакиллари учун ташкил этилган онлайн-брифингда Жаҳон банки қишлоқ хўжалиги бўйича етакчи мутахассиси Сергий Зоря ўз фикрларини баён этди.

Пандемия шароитида Марказий Осиё мамлакатлари оизқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва мазкур соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар кўрмоқда. Шу жумладан, минтақадаги ҳукуматлар давлат озиқ-овқат захираларидан фойдаланди, шунингдек, захиралар ҳажми ортиши учун чора-тадбирлар кўрилади. Озиқ-овқат нархлари юзасидан маъмурий назорат ўрнатди, экспорт чекловлари воситасида улар нархини пасайтирди. Айни бир вақтда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ташиш, соҳа ходимлари ҳаракатланишида чекловларга йўл қўймади, фермерлар ва агрокорхоналар соҳиблари кредитлари ҳамда солиқлари тўловини кечиктирди, фаолиятини жонлантирувчи чора-тадбирлар кўрди.

«2020 йилда қишлоқ хўжалиги Марказий Осиёда барқарорлик омиллари қаторидан ўрин олди, у иқтисодиёт ўсишида ҳиссасини қўша олади. Бундан ташқари, соҳа кўплаб чнги иш ўринлари тақдим этиши мумкин», деб таъкидлади Сергий Зоря.

Эксперт айни вақтда пандемиядан сўнг ҳукуматлар Марказий Осиё миқёсида қишлоқ хўжалик савдосини кенгайтириш, санитария ва фитосанитария хавфсизлиги, озиқ-овқат давлат захираларини бошқариш, шунингдек, ветеринария хизматлари ва агросаноатни рақамлаштиришда инвестициялар киритиш масалаларида ўзаро ҳамкорлик қилиши кераклигига урғу берди.

 

Фото: astanatimes.com