Қозоғистон машинасозлиги – саноатлаштиришнинг ҳаракатлантирувчи кучи

Қозоғистон машинасозлиги – саноатлаштиришнинг ҳаракатлантирувчи кучи

Аналитиклар фикрича, машинасозлик соҳаси ривожланишига фавқулодда ҳолат ҳам, карантин тадбирлари ҳам монелик қила олмади. Бошқа соҳалардан фарқли равишда, унда маҳсулот ишлаб чиқариш ўсиши кузатилмоқда. 2020 йил январь-март ойларида 378,6 млрд тенге ҳажмида маҳсулот ишлаб чиқарилди, бу эса 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 51,8 фоизга кўп.

Қозоғистон далалари – Қозоғистон техникаси

Қишлоқ хўжалик техникаси ишлаб чиқарувчи корхоналар кўрсаткичлари чакки эмас. Жорий йилнинг биринчи чорагида Қўстанайдаги 2 та трактор заводи 2019 йилдагига нисбатан 5 марта кўп маҳсулот сотишга муваффақ бўлган. Жорий йилда жами 500 та трактор чиқарилиши режалаштирилган. Аммо корхоналар келгусида миришкорлар эҳтиёжларини тўла таъминлаш ниятида. Янги тракторлар дарҳол далаларга йўл олмоқда.

«Жамоамиз бир қисми икки сменада ишлайди. Ҳар куни турли минтақаларга техника юбораяпмиз. Карантинга қарамай, корхона фаол ишлаяпти, фермерларга техника кўрсатилган муддатларда етказиб бериляпти. Айни вақтда бутловчи қисмларнинг кўп қисми Қозоғистонда ишлаб чиқарилишига интилмоқдамиз. Қўстанайда бунинг учун локаллаштириш маркази ташкил қилинадиПластик деталлар, кабина, электр тасмалар ва бошқалар ўзимизда чиқа бошлайди», деди завод тижорат директори Николай Пархоменко.

Айни вақтда, яна битта завод раҳбари Динара Шукижанованинг айтишича, «Бутловчи қисмлар тайёрлашни йўлга қўйишда етакчи ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда иш юритиладибу ишга мамлакатдаги кичик ва ўрта бизнес жалб этилади».

Петропавловск трактор заводи ҳам катта режалар тузган. У Индустриал-инновацион тараққиёт дастури доирасида ишга тушганди, ҳозир корхона ишлаб чиқаришни модернизация қиляпти. Бу ерда заминга ўғит эритмаларини пурковчи техника тайёрланади.

«Трактор қисмларидан 52 фоиздан зиёди ўзимизда ишлаб чиқарилади. Рама, кабина, гидробаклар – ҳаммасини шу ерда ясаймиз. Ҳозир янги техника турларини ўзлаштиряпмизЎғит эритмаларини пуркаш – дунёда амалга кираётган технологиялардан бири. Бунда ҳосилдорлик 50 фоизгача ортади. Биз эса уни жорий этиш учун техника чиқарамиз», - деди трактор заводи директори вазифасини бажарувчи Ерлан Жагпаров.

2016 йилда ишга туширилган корхона 2021 йилдан тўла куч билан ишлай бошлайди. Унда йиғилган техника хориждан келтирилганларига нисбатан арзон, сифати ҳам кўнгилдагидек бўлиши кутиляпти.

 

Фото: time.kz