Бейбут Атамқулов: Автомобилсозлик – Қозоғистонда энг жадал ривожланаётган соҳа

Бейбут Атамқулов: Автомобилсозлик – Қозоғистонда энг жадал ривожланаётган соҳа

Қозоғистонда автомобиль бутловчи қисмлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва йиғилаётган автомобилларда маҳаллий маҳсулот ҳажми 70 фоизга етказилади. Аҳоли билан ўтган ҳисобот йиғилишида Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири Бейбут Атамқулов шундай маълумот берди.

«Шу жумладан, Қўстанайда бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш учун махсус марказ барпо этилдаи. Бу корхоналар маҳсулоти мамлакатимиздаги автозаводларга етказиб берилиши билан бирга хорижга экспорт қилиниши кутиляпти», деди Бейбут Атамқулов.

Вазирнинг айтишича, 2019 йилда Қозоғистонда 50 мингтадан зиёд автомобил ишлаб чиқарилган. 2020 йил 4 ойида эса 22,9 минг автомобиль конвейерларни тарк этди.

Шу билан бирга бошқа соҳаларда ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида Қозоғистонда енгил саноат қайта оёққа қўйилганини мамнуният билан билдирди.

«Саноатлаштириш йилларида қайта ишлаш саноати барча соҳаларида бирмунча муваффақиятларга эришилди. Истиқболли кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш туфайли енгил саноатни тиклашга муфаввақ бўлдик», деди Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири.

Пахта ва пахта толасини қайта ишлаш туфайли мамлакатда кўплаб маҳсулотлар – газмоллар, гиламлар, кийим-кечаклар, майпоқ маҳсулотлари, пойабзал, бош кийимлари чиқарила бошланди.  Бейбут Атамқуловнинг фикрича, айнан шу соҳада хомашёдан пировард маҳсулотгача бўлган занжир тўал яратилди.

Таъкидлаш жоизки, Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги ҳар йили Саноатлаштириш дастури доирасида янги лойиҳаларни ишга туширмоқда. 2015-2019 йилларда жами 5,2 трлн тенге қийматга эга 556 лойиҳа рўёбга чиқрилди, 85 минг доимий иш ўрини яратилди. 2020 йилда 1,1 трлн тенге сармоя сарфланган 160 янги лойиҳа ишлай бошлайди. Натижада, 17 мингта доимий иш ўрни очилади.

Фото: syr-media.kz