Invest Day: янги Қозоғистон стартаплари ишга тушмоқда

Invest Day: янги Қозоғистон стартаплари ишга тушмоқда

Қозоғистонда навбатдаги Invest Day кутилмоқда. Бу сафар у онлайн-форматда ўтади. Astana Hub тадбирда иштирок этувчиларни рўйхатга олмоқда. Анжуманнинг асосий ғояси – иқтидорли кашфиётчилар ва инвесторларни бир жойга тўплаш. Ҳаммаси жуда оддий: қизиқарли ғоялар молиялаштирилади ва рўёбга чиқарилиш имкониятига эга бўлади.

Astana Hub бош директори Жозеф Циглернинг айтишича, гап ивесторлар бошловчи стартапларга ажратиадиган юз миллионлаб доллар ҳақида кетяпти. Таниқли ва кенг тарқалган Қозоғистон мобил иловалари айнан шундай кунларда муваффақият қозонгани сир эмас.

«Биз бир қанча йўналишларда лойиҳаларни баҳолаймиз. Булар: маҳсулотнинг ўзи, унинг қанчалик фойдали эканлиги, ҳал қилиш лозим бўлган муаммоларнинг мавжудлиги, қанчалик харидоргир ва масштаблаш имкониятлари. Иккинчи навбатда - жамоа. У қанчалик малакали, иштирокчилар тажрибаси борми, улар стартап яратилаётган соҳаларда тажрибага эгами? Шунингдек, биз натижаларни ҳам ҳисобга оламиз: қанча сотилган, бугунги кунда қанча мижози бор, бозори қаерда, хорижий бозорларга чиқиш имконияти борми?» деб таъкидлади Жозеф Циглер.

Буюртмалар уч ҳафта давомида қабул қилинади. Стартапларга қўйилган чеклов – улар фақат IT соҳасига оид технологик лойиҳа бўлиши керак. Улар орасидан энг яхши ўнтаси ажратиб олинади. Айнан шу лойиҳаларни инвесторлар учун ривожлантириш режалаштирилган. Стартаперларга лойиҳани таништириш учун атиги 5 минут ва саволларга жавоб бериш учун 5 минут берилади. Жозефа Циглернинг айтишича, маҳсулоти билан таништириш ва сотиш учун шу вақтнинг ўзи етади.

«Қандай лойиҳалар муваффақият қозонади? Онлайн-таълимга тиббиётга қизиқиш ҳамиша катта. Шунингдек, виртуал ва қўшимча реалликка асосланган электрон коммерция соҳасида имкониятлар кўпЎтган йили бўлган Инвест-кунда баъзи лойиҳалар 200 минг доллар атрофида даромад олган. Ҳозир ҳам биз шу қадар катта маблағларга умид қила оламиз», деб таъкидлади Жозеф Циглер.

 

Фото: VK.RU