2025 йилга бориб Қозоғистон мол гўшти экспорти 370 миллион долларга етади

2025 йилга бориб Қозоғистон мол гўшти экспорти 370 миллион долларга етади

Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, 2025 йилга бориб мол гўшти экспорти 370 миллион долларга етади. Вазир Сапархан Ўмаров фикрича, ҳар бир минтақа бўйича ҳисобга олганда, режалаштирилган кўрсаткичлар тасдиқланди ва мазкур мўлжалларга эришиш учун барча имкониятлар бор. Жорий йилда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш 4,2 фоизга ўсиши, умумий ҳажми 2,6 триллион  тенгени ташкил қилиши кутиляпти.

«Ўрта келажакда трансмиллий компанияларни жалб этган ҳолда лангар шерикчиликни ривожлантириш вазифаси турибди. Кутилаётган инвестиция ҳажми 350 млрд тенгени, мол гўшти экспорт  2025 йилга бориб 370 млн долларни ташкил қилади. Фермер хўжаликларида 42 мингдан зиёд иш ўринлари ташкил этилади», деди Сапархан Ўмаров Ҳукумат йиғилишида.

Сапархан Омаровнинг айтишича, чорвачилик соҳасида 4 фоиз даражасида барқарор ўсиш кузатилмоқда. Ўтган йил амалга оширилган кредитлаш ва қўшимча субсидиялаш чора-тадбирлари самарадорлигини кўрсатди.

«Жорий йилнинг тўрт ойи давомида хонаки хўжалик ҳайвонлари сони бирмунча ортди. Шу жумладан, йирик шохли қорамол 4,1 фоиз, йилқи 7,6 фоиз, қўй ва эчкилар 2,7 фоизга ортди. Гўшт тайёрлаш 3,6 фоизсут соғими 3,2 фоизга кўпайдиТашқи бозорларда талаб қисқариши оқибатида тухум олиш  6 фоизга камайди», деди вазир.

Бугунги кунда Америкадаги қатор трансмиллий корпорациялар билан соҳага инвестиция киритиш хусусида музокаралар давом этмоқда.

 

Фото: bossagro.kz