Қозоғистонда кичик ва ўрта бизнесга 160 млрд тенге ёрдам берилади

Қозоғистонда кичик ва ўрта бизнесга 160 млрд тенге ёрдам берилади

Тадбиркорлар кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш доирасида йиллик 8 фоиздан юқори бўлмаган 12 ойлик имтиёзли кредитлар олиши учун шароит яратилди. Қозоғистон барқарорлик жамғармаси матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, бугунги кунгача банклар 1116 субъект учун маблағ ажратган. Улар орасида улгуржи ва чакана савдо, қайта ишлаш саноати ва қурилиш компаниялари етакчилик қилмоқда.

Эслатамиз, имтиёзли кредитлаш дастури коронавирус пандемияси ва унинг Қозоғистон иқтисодиётига салбий таъсири туфайли Давлат раҳбари Қосим Жўмарт Тўқаев ташаббуси билан ишга туширилганди. Ушбу мақсадда Миллий банк томонидан 600 миллиард тенге ажратилган.

 

Фото: kursiv.kz​