Қозоғистонда кичик корхоналар сони ортмоқда

Қозоғистонда кичик корхоналар сони ортмоқда

Апрель ойида карантин шароитига қарамай, мамлакатдаги кичик корхоналар сони деярли 1 фоизга ортди. Ranking.kz тарқатган маълумотларга кўра, энг катта ўсиш

Алмати ва Чимкентда кузатилган. Шуни ҳам айтиш керакки, мамлакатдаги рўйхатга олинган ҳуқуқий шахсларнинг 98 фоизини кичик  компаниялар ташкил қилади. Апрель ойи охирига келиб улар сони 442,2 мингтани ташкил қилган. Бу эса ўтган йилга нисбатан 3,1 фоизга кўп.

Фаол иш юритаётган кичик компаниялар сони 161 мингта. Уларнинг чорак қисми савдо, автомобиль ва мотоцикллар таъмири соҳаларида ишлаяпти. Шунингдек, қурилиш ва таълим соҳасида ҳам кичик корхоналар кўп.

 

Фото: atameken.kz