Экспертлар тенге курси кўтарилишини башорат қилмоқда

Экспертлар тенге курси кўтарилишини башорат қилмоқда

Нефть нархи ошиши билан бир вақтда тенге курси ҳам кўтарила бошлади. Бугун Қозоғистон жамғарма банкида бир доллар учун 417 тенге билан бошланди. Экспертлар ҳафта давомида миллий  валюта янада кучайиши мумкинлигини айтмоқда. Иқтисодчи Ўлжас Тулеуов фикрича, доллар нархи 413 – 415 тенгега етиши мумкин.

«Чорак учун солиқлар тўлаш ҳафтаси келгани ҳам бунга туртки беради.  25 майгача экспортчилар маҳаллий бозорларга хизмат қилувчи компаниялар Миллий жамғарма ва республика бюджетига уч миллиард доллар атрофида маблағ ўтказиши лозим», деб изоҳлади ЎлжасТулеуов.

Шу билан бирга, иқтисодчи фикрича,солиқлар тўлангач, одатда, валюта курслари аввалги даражасига қайтади.

Молия мутахассиси Александр Янюк эса миллий валюта хусусида шундай фикр билдирди:

«Ўтган ҳафта тенге долларга нисбатан бир мунча ўсди, аммо жорий ҳафтада унинг курси янада юксалиши мумкин. Нефть бозоридаги нархлар ўсиши, Фавқулодда ҳолатдан сўнг иқтисодиётнинг ишга туширилиши ҳам бунга ижобий таъсир кўрсатади. Ўтган ҳафта Ҳукумат солиқ солишда прогрессив шкала киритиш масаласини муҳокама қилаётгани билдирилди. Бу тадбир қандай амалга оширилишига мувофиқ, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ижобий ёки салбий томонга кескин ўзгартириши мумкин», деб таъкидлади Александр Янюк.

Шу кунларда нефть нархи кўтарилиши оқибатида Россия рубли, Норвегия кронаси, Мексика песоси ва Канада доллари ҳам қиматлаша бошлади.

 

Фото: toppress.kz