«Хитой - Европа» темирйўли: ташилаётган юк ҳажми ўтган йилгидан ортди

«Хитой - Европа» темирйўли: ташилаётган юк ҳажми ўтган йилгидан ортди

Урумчи қуруқлик портидан «Хитой - Европа» халқаро темирйўли линияси орқали ташилаётган юк ҳажми апрель ойида ўтган йил кўрсаткичларида бир мунча ортди. Ваҳоланки, коронавирус пандемияси туфайли ўзаро савдо алоқалари 35 фоизга пасайди.

«Автомобиль юк ташишларининг кўп қисми темирйўлга кўчди. Халқаро ҳаво қатновлари ҳам анча қийин аҳволда. Шу кунларда авваллари самолётлар ёрдамида амалга оширилган почта хизматларини ҳам ўз зиммасига олди», дейди Хитой компанияси вакили Чжоу Кай.

Унинг фикрича, Қозоғистон, Россия, Беларусь ва бошқа давлатлар орқали ўтувчи темирйўл линияси хизматига эҳтиёж йил давомида ортиб боради.

«Марказий Осиё, Россия ва Европа йўналишлари ўзининг барқарорлигини исботлади. Бу йўналишларда биринчи эҳтиёж моллари ташилмоқда, чунки пандемия талабни қисқартирмади», деб таъкидлади Чжоу Кай.

Хитой экспорти тикланиши келгуси бир неча ой мобайнида тикланиши кутиляпти. Умуман олганда, йил мобайнида «Хитой - Европа» экспресс-линияси орқали 1200 юк состави жўнатилиши режалаштирилган. Бу эса 2019 йилдагидан анча кўп.

 

Фото: iz.ru​