Кибер ҳужумлар олди олинади. Мутахассислар Қозоғистон банклари веб-тармоқларини назоратдан ўтказди

Кибер ҳужумлар олди олинади. Мутахассислар Қозоғистон банклари веб-тармоқларини назоратдан ўтказди

Қозоғистондаги давлат харидлари сайтига хакер ҳужуми уюштирилди. Натижада, қатор савдолар кейинга қолдирилди. Киберҳужумларни таҳлил қилиш ва тергов марказидан маълум қилишларича,  сайтлар хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя этмаслик  туфайли бундай нохушлик юз берган. Ташкилот мутахассислари мамлакат банклари билан бирга қатор тадқиқот ишлари юритишди. Шу жумладан, банкларнинг  веб тармоқлади хавфсизлиги ҳам синовдан ўтказилди.

«Бмз ҳар бир банкка оид маълумот жамланган ҳисоботимизни тегишли ташкилотларга тақдим этдик. Шу жумладан, баъзи банкларда мижозлар билан ҳимояланган мулоқот линияси йўқлиги аниқланди. Бу эса етарлича хавф туғдиради», деди Киберҳужумларни таҳлил қилиш ва тергов маркази президенти  Ўлжас Сатиев.

 

Фото: tengrinews.kz