Нефть нархи яна пасаймоқда

Нефть нархи яна пасаймоқда

Бозорда етарлича эҳтиёж бўлмагани боис нефть нархи яна пасая бошлади. «Қора олтин» Brent маркаси июль фьючерслари баҳоси бирмунча арзонлашди ва баррелига 25,9 долларни ташкил қилди. Тонгги савдода WTI маркаси нархи ҳам 6 фоизга пасайди. Шу тариқа, унинг нархи  баррелига 18,48 долларни ташкил этди.

Аввалроқ харидорлар камлиги ва нефть омборлари тўлиб кетгани сабабли нефть танкерларда сақланаётгани билдирилган эди. Бугунги кунда трейдерлар ва нефтни қайта ишлаш заводлари хомашёни трубопроводларда сақлашга ўтмоқда....

Таъкидлаш жоизки,  ОПЕК+ доирасидаги янги шартнома 1 майдан кучга кирди. Унга кўра, нефть қазиб олиш суткасига  9,7 млн баррелга камайтирилганди.

 

Фото: thebalance.com