Бўҳрон кичик бизнес билан шуғулланаётган уч миллион нафардан зиёд қозоғистонлик ҳаётига таъсирини ўтказади

Бўҳрон кичик бизнес билан шуғулланаётган уч миллион нафардан зиёд қозоғистонлик ҳаётига таъсирини ўтказади

Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган бўҳрон мамлакат бизнесига салбий таъсир кўрсатмоқда. Иқтисодиётнинг турли соҳаларида ишлаётган бир миллиондан кўпроқ одам ишлаб чиқариш қисқаришидан азият чекмоқда. Экспертлар фикрича, нохуш жараёнлар кичик бизнесдаги уч миллион қозоғистонликка таъсирини кўрсатиши мумкин. Бир миллион нафар иш ўрни қисқариши эҳтимол. Дастлабки мўлжалларга кўра, натижада ишсизлик уч марта ортиши ва 4,8 фоиздан 13,7 фоизгача етиши мумкин. Муаммолар асосан умумий овқатланиш, истироҳат, савдо, транспорт, логистика ва қурилиш соҳасида келиб чиқиши мумкин.

 

Фото: zakon.kz