Қозоғистонда экин-тикин ишлари маромида давом этяпти

Қозоғистонда экин-тикин ишлари маромида давом этяпти

Қозоғистонда баҳорги дала ишлари тўла куч билан давом этмоқда. Қишлоқ хўжалик вазирлиги матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра республиканинг 7 вилоятида экиш ишлари давом этяпти. Жанубий минтақаларда режаланган майдонларнинг 81 фоизигача уруғ қадалган. Шарқий Қозоғистон вилояти миришкорлари ҳам дала ишларига киришди. Бу вилоятда 1,3 млн гектар майдонга уруғ қадалиши режалаштирилган, бу эса ўтган йилгидан 6,8 минг гектар ортиқ. Айни вақтда, минтақада баҳорикор экинлар майдони бир млн гектардан зиёд.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, мамлакат шарқида асосан донли ва донли-дуккакли, шунингдек, мойли экинлар етиштирилиши режалаштирилган. Жорий йилда озуқа экинларига ҳам катта майдонлар ажратилиши мўлжалланмоқда. Бунинг учун вилоят бюджетидан 5,4 млрд тенге субсидия ажратилган. Бу маблағ уруғчиликни яхшилаш, минерал ўғитлар ва пестицид баҳосини камайтиришга мўлжалланган.

 

Фото: inbusiness.kz