Қозоғистонда экспорт акселерацияси дастури ишга туширилди

Қозоғистонда экспорт акселерацияси дастури ишга туширилди

Савдо ва интеграция вазирлиги тарқатган малумотга кўра, бу янги тадбир ташқи бозорларга чиқишни режалаштирган мамлакатимиз тадбиркорларига ёрдам беришга қаратилган.

Маҳкама бу тизимни қуйидагича таърифлади: «QAZTRADE экспорт акселераторидан мақсад хорижий бозорларда савдо қилишни режалаштирган тадбиркорларга кўрсатиладиган ёрдам чора-тадбирларини бир жойга тўплаш. Бунда корхона ва товар имкониятларини таҳлил қилиш, бозор танлашига ёрдамлашиш, харидорлар ахтариш, маркетинг компанияси ўтказиш ва экспорт учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш кўзда тутилган. Умуман олганда, эҳтимолий экспортчи учун фикр уйғонганидан бошлаб, маҳсулотини дастлабки истеъмолчига юборгунича зарур бўлган ҳамма ишлар бажарилади».

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз бундай дастурларни рўёбга чиқариш бўйича пешқадам бўлган Канада, Австралия, Россия, АҚШ ва Германия тажрибасини ўрганиб чиқди. Биринчи навбатда озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти билан шуғулланиш режалаштирилган. Хизмат бепул, буюртмаларни export.gov.kz порталига юбориш мумкин.

Фото: amic.ru