Эксперт: «Мамлакат бюджети нефть савдосидан оладиган даромади триллион тенгега камаяди»

Эксперт: «Мамлакат бюджети нефть савдосидан оладиган даромади триллион тенгега камаяди»

Нефть нархининг беқарорлиги ва талабнинг пасайиши Қозоғистонни салмоқли даромадидан маҳрум қилади. Йил давомида бюджетга тушадиган маблағ бир триллион тенгегача камайиши эҳтимол. Мамлакат нефть хизмати иттифоқи экспертлари шундай фикрда.

Эслатамиз, республика ўз зиммасига олган мажбуриятларига кўра, нефть қазиб олишни бир ярим миллион тоннага камайтиради. Бу эса хизмат кўрсатиш корхоналари иш ҳажмини 40 фоизга пасайтиради. Айни вақтда иш ўринлари қисқаришига сабаб бўлади. Масалан, энг йирик нефть корхоналаридан бўлган «Тенгизшевройл» ишлар ҳажмини ва ходимлар сонини босқичма-босқич қисқартириш ниятида.

 

Фото: 24KZ