Коронавирусдан кейинги давр: Қозоғистон иқтисодиёти қайси йўлдан боради?

Коронавирусдан кейинги давр: Қозоғистон иқтисодиёти қайси йўлдан боради?

Таниқли иқтисодчи Азаматхан Амиртай Қозоғистоннинг келгуси иқтисодий тараққиёти бўйича ўз башоратларини тақдим этди. Унинг айтишича, нефть нархи анча пасайиши ҳисобига давлат даромадининг анча қисмини йўқотади. Эксперт фикрича «бундай нархларда нефть сотиш мақсадга мувофиқ бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун йирик лойиҳалар тўхтатиб қўйилади. Айни вақтда олтин, турли металлар, уран қазиб олиш давом этади».

Ўзгарган шарт-шароитлар даврида нимага эътибор қаратиш керак? Азаматхан Амиртай фикрича, кичик ва ўрта бизнес илгари сурилиши зарур. Бу сектор учун одатдагидан бошқача қарорлар қабул қилиш, эҳтиёжларга дарҳол жавоб бериш ва ўз маҳсулотлари яратиш даври келди.

«Фикримча, айнан кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун яхши имкониятлар туғилмоқда. Биринчи навбатда, аграр соҳада. Чегаралардаги назорат кучайиши ўз маҳсулотларимизга эҳтиёжни оширади. Биз бугунги кунда ҳамма нарсани – кийим-кечак, озиқ-овқат ишлаб чиқариш имконига эгамиз. Демак, бу бўҳрон кичик ва ўрта бизнес ривожига туртки беради», деди эксперт.

Иқтисодчининг фикрича, янги шароитлар туризм соҳасига ҳам туртки беради. Соҳада ички туризм асосий ўрин тутади. Республикада курорт зоналари ва чиройли жойлар кўп, демак уларни ривожлантириш ва модернизациялаш даври келди. Бу йўналиш эса, ўз навбатида мультипликатив самара беради. Қурувчилар ҳам, хизмат кўрсатувчилар ҳам даромад олиш имконига эга бўлади. Саёҳатларни севадиган қозоғистонликлар ватанимизни томоша қилади, Балхаш ёки Алакўлни кезади.

«Бу йўналишда даромад топиш имкониятлари кўпаяди. Бунинг учун Қозоғистонда қатор ишлар амалга ошириляпти. Мазкур бизнес истиқболли. Туризмни ривожлантириш керак. Савдо соҳасига ҳам туртки зарур. У ҳам ривожланиши аниқ», дейди Азаматхан Амиртай.

Эксперт фикрича, кичик ва ўрта бизнесга давлатнинг муносабати ҳам ўзгаради.

«Давлат Қозоғистон кичик ва ўрта бизнесини имкон қадар қўллаб-қувватлайди ва ривожлантиради. Натижада, иқтисодиёт  диверсификацияланади. Давлатнинг ҳам, одамларнинг ҳам даромад олишга, бир-бирига муносабати ўзгаради,» дейди у.

Аналитиклар фикрича, инвесторлар қишлоқ хўжалиги ва туризмга кўпроқ маблағ тикади. Жаҳон банки ва ЕТТБ экологик лойиҳаларга ҳам маблағ кирита бошлайди.

 

Фото: tv.kz​