Қозоғистонда иккиламчи уй-жойлар нархи пасая бошлади

Қозоғистонда иккиламчи уй-жойлар нархи пасая бошлади

Карантин бекор қилинганидан сўнг Қозоғистонда иккиламчи уй-жойлар нархи 10-15 фоизга пасайиши мумкин. Кўчмас мулк федерацияси президенти Ермек Мусрепов фикрича, бу ҳолат май ойидан июлгача давом этади. Эксперт элит ва бизнес-класс уйлари нархи инфляцияга боғлиқ равишда салгина ўзгариши мумкин. Комфорт ва эконом классдаги уйлар эса умуман қимматлашмайди. Ермек Мусрепов уй олишни истаётганлар доллар курси қандай бўлишини кутиб турибди.

Ижара уйларининг ҳам нархи пасайгани сезиляпти. Ижара берувчилар мижозни тутиб қолиш учун нархларни пасайтиришга мажбур бўлмоқда. Федерацияда маълум қилишларича, бунга қатор сабаблар бор. Аҳолида тўлаш имконияти пасайгани, миграция ва изоляция вақтида ижара шартномалари муддатидан олдин бекор қилиниши шулар қаторида.

 

Фото: 24kz