WTI нефти нархи 160 фоизга ўсди

WTI нефти нархи 160 фоизга ўсди

Экспертлар америка нефть маркаси бўлган WTI нархи бўйича аниқ башорат қилишга қийналяпти. Унинг баҳоси кескин ўзгаришларга учраяпти. Кеча у тарихда мисли кўрилмаган даражада пасайди – ҳар баррели минус 37,63 доллардан сотилди. Аммо бир неча соатлик савдодан сўнг унинг нархи 160 фоизга кўтарилди ва... 2,21 долларниташкил қилди.

Россиянинг  Urals нефти ҳам арзонлашиб кетди. Душанба куни кечқурун у минус 2 доллардан сотилди.  Brent маркасининг ҳам истиқболлари ноаниқ. Аналитиклар фикрича, нархлар тушишда давом этади, доллар қимматлашади, нефть қазиб олувчи мамлакатлар миллий валюталари босим остида қолади. Аммо коронавирус пандемиясидан кейин саноат оёққа туриб олса, вазият ўзгариши мумкин.

ВИКТОР МУХОМОДЬЯРОВ, ФИНАНСОВЫЙ АНАЛИТИК:

- Аниқроқ қилиб айтганда, бугун, 21 апрель куни олиб келинадиган нефть учун шартномалар нархи пасайган. Июнь ойи учун контрактлар эса баррелига 20 доллардан сотиляпти. Менинг фикримча, йилнинг иккинчи ярмида нефть сақлаш муаммоси ҳал қилинади. Чунки “қора олтин”га эҳтиёж ортади, захиралар эса камаяди. Бутун дунёда саноат ишлаб чиқариши изга тушиши бунга ёрдам беради. Тахминларга кўра, йилнинг иккинчи ярмида коронавирус пандемияси чекина бошлайди. Шунинг учун ҳам 2021 йил учун олиб келинадиган Brent маркали нефть фьючерслари 40 доллардан қимматроққа баҳоланмоқда.

 

Фото: kirov.kp.ru​