ОПЕК + ва «катта йигирмалик» давлатлари нефть қазиб олишни камайтириш ҳақида шартнома тузди

ОПЕК + ва «катта йигирмалик» давлатлари нефть қазиб олишни камайтириш ҳақида шартнома тузди

ОПЕК+ ва «катта йигирмалик» мамлакатлари 1 майдан бошлаб нефть қазиб олишни суткасига 9,7 млн баррелга қисқартиришга келишиб олди. Шартнома икки йил давомида амалда бўлади. Қозоғистон бу қарорни қўллаб-қувватлашини билдирди. 

«Видеоконференция давомида Қозоғистон Энергетика вазири Нурлан Нўғаев мамлакатимизнинг ҳар вақтдагидек бунёдкорлик йўлида мулоқот тарафдори эканлигини таъкидлади ва юзага келган шароитда нефть қазиб олишни қисқартиришга тайёрлигини билдирди», деб маълум қилди вазирлик матбуот хизмати.

Шуни ҳам айтиш керакки, ОПЕК+ мамлакатлари Энергетика вазирлари видеомулоқоти 11 соат давом этди. Сўнгра G20 давлатлари вазирлари онлайн учрашуви ўтди, унда мамлакатимиз вакиллари ҳам иштирок этди.

Россия Президенти Владимир Путин, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Саудия Арабистони қироли Сальман бин Абдуль Азиз Аль Сауд тузилган шартномадан мамнунлигини билдирди. Жаҳоннинг етакчи учта нефть қазиб олувчи мамлакати раҳбарлари шартномани рўёбга чиқариш бўйича мунтазам мулоқотда бўлиши билдирди.

 

Фото: ryb.ru