Қозоғистон Миллий жамғармаси ва Олтин-валюта жамғармасида 90 миллиард доллар тўпланган

Қозоғистон Миллий жамғармаси ва Олтин-валюта жамғармасида 90 миллиард доллар тўпланган

Бугун Биринчи Президент Нурсултон Назарбоев Қозоғистон халқига мурожаат этди. «Бир бўлсак – енгилмас бўламиз» деб аталган мақоласида у фуқароларни саросимага тушмасликка чақирган. “Бунинг учун ҳеч қандай асос йўқ”, деб таъкидлаган Элбоши.

САНАТ КЎШКИНБАЕВ, СИЁСАТШУНОС:

 - Биринчи Президент мақоласи келажакка ишонч билан йўғрилган. Мамлакатимиз учун мураккаб даврлар келган бўлса-да, “Ҳамёнбоп уй-жой – 2020” каби давлат дастурлари ишлашда давом этади. Нурсултон Назарбоев бизни сабр қилишга ва осойишталикка чақирди. Бу бўҳрондан ҳам катта йўқотишларсиз чиқамиз, деб ўйлайман.

ЖАСУЛАН МАЙЛИБАЙ, ҚОЗОҒИСТОН СТРАТЕГИК ТАДҚИҚОТЛАР ИНСТИТУТИ ЕТАКЧИ ЭКСПЕРТИ:

 - Элбоши ўз мақоласи Қозоғистон 30 йиллик давр ичида энг ривожланган мамлакатлар қаторига кира олганини таъкидлади. Бугунги қийинчиликларни ҳам енгиб етиш учун бизда имкониятлар бор. Бу даврдан фойдаланиб, келгуси тараққиёт учун истиқболли йўлларни танлаб олиш учун фойдаланишимиз керак.

Биринчи Президентнинг ёзишича, Қозоғистон пандемияга қарши курашга биринчилар қаторида киришди. Оғир кунларда моддий қийинчиликларга учрамаслик учун эса Миллий жамғарма ва Олтин-валюта жамғармалари тузилган. Уларда шу кунгача 90 миллиард доллар жамғарилган. «Бу маблағ оқилона ва тежаб ишлатилса, тарихий силсилаларни енгиб ўтиш имкони бор”, деб таъкидлади Нурсултон Назарбоев.

 

Фото: 24.kz