Қозоғистонда бўҳронга қарши курашиш учун қўшимча 5,9 триллион тенге ажратилади

Қозоғистонда бўҳронга қарши курашиш учун қўшимча 5,9 триллион тенге ажратилади

Бўҳронни енгиб ўтиш учун 5,9 триллион тенге сарфланиши режалаштирилди. Шундан 2,5 триллион тенгеси бюджетдан ташқари  жамғармалар ҳисобидан олинади, қолгани – республика бюджети ҳисобидан. Бугун Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Молия вазирининг биринчи ўринбосари Берик Шўлпанқулов маблағ нимага сарфланишини айтиб ўтди. Унинг айтишича, уч йўналишда иш юритилади.

1,2 триллион тенге иқтисодий барқарорликни ва фавқулодда вазиятни таъминлаш учун сарфланади.

Бандлик йўл харитасини рўёбга чиқариш учун бюджетдан 300 миллиард тенге олинади. Натижада, инфратузилма лойиҳалари амалга оширилади ҳамда 250 минг иш ўрни яратилади.

"Бизнес йўл харитасини рўёбга чиқариш учун қўшимча 84,5 миллиард тенге ажратилади. Тадбиркорларни субсидиялаш ва кредитларни кафолатлаш кўзда тутилган. Бу эса яна 16 иш ўрни очиш ва 250 миллиард тенге солиқлар тушишини таъминлашга йўл очади", таъкидлади Берик Шўлпанқулов.

Шунингдек, 30,8 млрд тенге аҳолининг баъзи қатламларини озиқ-овқат-маҳсулотлар жамланмалари билан таъминлашга сарфланади. Бундай ёрдам икки миллион нафар одамга берилади.

 

Фото: tengrinews.kz