Қозоғистонга озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келиш осонлаштирилди

Қозоғистонга озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келиш осонлаштирилди

Қозоғистонга келтирилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари учун “яшил йўлак” ташкил этилди. Мамлакат Молия вазирлиги матбуот хизмати бу ҳақда маълумот тарқатди. Улар учун божхона тўсиқлари, нархини текшириш ва битталаб кўриб чиқиш бекор қилинди.

Айни бир вақтда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги аҳоли ички эҳтиёжини таъминлаш ва тақчилликнинг олдини олиш учун ун ва дон экспортини чеклаб қўйди. Фавқулодда ҳолат давомида бу чекловларга амал қилинади. Хорижга ун ва дон чиқариш фақат вазирлик белгилаган ойлик квоталар доирасида амалга оширилади.

Эслатамиз, аввалроқ Қозоғистондан маржумак, шакар, картошка, сабзи, лавлаги, карам, кунгабоқар ёғи ва бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари олиб кетиш чекланган эди. Шу муносабат халқаро божхоналарда экспорт назорати кучайтирилади.

 

Фото: inform.kz