Қозоғистон ҳукумати бизнесга ёрдам беради

Қозоғистон ҳукумати бизнесга ёрдам беради

Қозоғистон ҳукумати бизнесга ёрдам беради. Бунинг учун қатор кичик ва ўрта бизнес соҳалари учун солиқдан енгилликлар кўзда тутилган. Шу жумладан, вақтинча мулк солиғи бекор қилинади, солиқдан қарз бўлиб қолганларга пеня қўйилмайди. Жума куни бўлиб ўтган брифингда бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тўғжанов маълум қилди.

«Шунингдек, умумий кўзда тутилган тартибда ишлаётган тадбиркорлар йил охиригача 10 фоизли якка тартибдаги солиқдан озод қилинади. Бунда 70 мингтача тадбиркор қамраб олинади. Бундай тадбирлар молиявий шароити оғирлашган бизнесни қўлаб қувватлаш имконини яратади»,  таъкидлади Е. Тўғжанов.

Шунингдек, ҳукумат фуқаролар меҳнат ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига алоҳида эътибор қаратяпти. Иш берувчилар мамлакатда эълон қилинган фавқулодда ҳолат туфайли юзага келадиган ижтимоий оқибатларни имкон қадар бартараф қилиши лозим. Ерали Тўғжановнинг айтишича, ишчи ходимлар қисқартирилишига йўл бермаслик зарур.

«Жорий вазиятда мавжуд иш ўринларини сақлаб қолиш билан бир вақтда янгидан 431 минг иш ўрини очишга эришиш жуда муҳим. Шу муносабат билан ҳукумат рўёбга чиқарилиши учун 300 миллиард тенге кўзда тутилган Бандлик йўл харитасини ишлаб чиқди. Дастур доирасида минтақаларда бандликни таъминлаш ва долзарб инфратузилма масалалари: ижтимоий, уй-жой иншоотлари ва инфратузилмалари реконструкциясини ҳамда таъмирини амалга ошириш кўзда тутилан»,  таъкидлади Е. Тўғжанов.

 

Фото: baribar.kz