AIX листингларида Қозоғистонда биринчи марта юанли облигациялар сотувга чиқди

AIX листингларида Қозоғистонда биринчи марта юанли облигациялар сотувга чиқди

Хитойнинг Қурилиш банки Астана филиали облигациялари AIX - Astana International Exchange биржаси расмий рўйхатига киритилди. Айни бир вақтда бу иш билан Гонконг биржасида ҳам амалга оширилади. Қимматли қоғозлар Хитой валютасида 1 млрд юанга баҳоланган, бу тахминан 63 млрд тенгега тенг. Облигациялар тўлов муддати 2022 йил март ойи, мукофот пули – йиллик 2,95 фоиз. Облигацияларни фақат профессионал инвесторлар сотиб олиши мумкин. Жалб этилган маблағ маҳаллий инфратузилмавий лойиҳалар ва Қозоғистонда «Ягона макон, ягона йўл» ташаббуси лойиҳаларини рўёбга чиқаришга сарфланади..

ҚАЙРАТ КЕЛИМБЕТОВ, «АСТАНА» ХАЛҚАРО МОЛИЯ МАРКАЗИ БОШҚАРУВЧИСИ:

- Astana Branch CCB облигациялари чиқарилиши «Ягона макон, ягона йўл» ташаббуси лойиҳасида Қозоғистон ва Хитой ҳамкорлигининг ёрқин натижаси. Бу муваффақият молиявий марказда, Қозоғистонда ва Хитойда юан ҳисоб-китоб бозори ривожланишига хизмат қилувчи янги даврнинг бошланиши, дейиш мумкин.

«Астана» Халқаро молия маркази 2013 йилда илк бора «Ягона макон, ягона йўл» ташаббуси тақдим этилган Қозоғистонда Хитой юани ҳисоб маркази бўлишга интилмоқда. Таъкидлаш жоизки, ташаббусга боғлиқ AIX сегменти қимматли қоғозлар, шу жумладан, облигациялар, акциялар, бошқа маҳсулотлар листингдан ўтиши ва сотилиши мумкин бўлган ҳисоб марказининг асосини ташкил қилади. Келгусида юанда баҳоланган қимматли қоғозлар киритувчи турли эмитентлар сони ортиши кутиляпти. Бу эса AIX нинг мазку йўналишда Марказий Осиё мамлакатлари учун аҳамияти ортишига сабаб бўлади.

 

Фото: lsm.kz