Қозоғистон биржасида савдо Франкфурт аукцион режимида ўтказилади

Қозоғистон биржасида савдо Франкфурт аукцион режимида ўтказилади

Жорий ҳафтанинг охиригача Қозоғистон биржасида савдо Франкфурт аукциони тартибида ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий банки ҳамда KASE қўшма баёнотида маълум қилди.

«Ўтган сутка давомида жаҳон жамғарма бозорларида катта ўзгаришлар юз берди. Brent маркали нефть баҳоси баррелига 25 долларгача, 14 фоизга пасайди. Айни бир вақтда “қора олтин” йил бошидан буён 60 фоизга арзонлашди. Жаҳондаги валюта бозорларда ҳам саросима мавжуд. Қозоғистон Миллий банки ва фонд биржаларида барқарорликни таъминлаш ва ташқи факторлар таъсирини чеклаш мақсадида 19-20 март кунлари тенге-доллар савдоси Франкфурт аукциони шаклида ўтказилиши хусусида қарор қабул қилинди», дейилган расмий маълумотда.

Аниқроқ қилиб айтганда, савдо очилгач, мижозлар берган таклифларида кўрсатилган нарх ундан аввал келганидан 1,5 фоиздан зиёдга фарқ қилса – Франкфурт  аукциони тартиби ишлаб бошлайди. У етти минут давом этади. Кейин ҳам чўзилиши мумкин. Будай вақтда иштирокчилар валюта нархини кўра олмайди. Электрон тизим эса барча таклифлар асосида ўртача нархни кўрсатиб беради.

«Келгусида ўтказилаётган сотувлар тўғрисида маълумот алоҳида эълон қилинади", дейилган маълумотиномада.

Фото: abctv.kz