Қишлоқ хўжалигига инвестициялар келяпти

Қишлоқ хўжалигига инвестициялар келяпти

Инвесторлар назарида қишлоқ хўжалиги жозибадорлиги тобора ортиб бормоқда. Фақат сўнгги йилнинг ўзида соҳага киритилган капитал 41 фоизга ортди ва беш юз миллиард  тенгедан зиёд кўрсаткични ташкил қилди.

2020 йилда, мутахассислар фикрича, бу соҳага жалб этилган инвестициялар миқдори 559 миллиард  тенгега етиши кутиляпти. Жами 94 лойиҳа ишга туширилиши кутиляпти. Буларнинг ҳаммаси мамлакат маҳсулоти рақобатбардошлигини ошириш ва импорт ўрнини тўлдириш учун йўналтирилган. Умуман олганда, келгуси беш йил мобайнида агросаноат мажмуасига  4 ярим триллион тенге келиши режалаштирилган.  Тегишли вазирлик ва республика ҳукумати ўртасида бу борада меморандум имзоланган.

АЙХАН СУЛТАН, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ВАЗИРЛИГИ СТРАТЕГИК РЕЖАЛАШТИРИШ ДЕПАРТАМЕНТИ БОШ МУТАХАССИСИ:

- Биз йирик инвесторлар, шу жумладан, трансмиллий компанияларни жалб этиш бўйича ишларни давом эттирамиз. Бу эса мамлакатга ҳам инвестиция, ҳам илғор технологиялар олиб келиш имкониятини яратади. Хорижий бозорлар билан алоқа боғланади, мутахассислар таълим олиш имкониятига эга бўлади. 

 

Фото: openbusiness.ru