Биринчи Президент жамғармаси коронавирусга қарши кураш учун 200 миллион тенге ажратади

Биринчи Президент жамғармаси коронавирусга қарши кураш учун 200 миллион тенге ажратади

Биринчи Президент жамғармаси коронавирусга қарши кураш учун 200 миллион тенге ажратади. Бу маблағ Нур-Султон ва Алмати шаҳарлари ҳокимликларига тенг тақсимланади.

Бундан ташқари, молиявий ёрдам пандемияга қарши курашётган тиббиёт ходимларига мукофот тайинлаш, қўшимча тиббий ниқоблар, дезинфекция воситалари харид қилиш учун сарфланади. Маблағнинг бир қисми болалар уйлари ва махсус шифохоналар учун озиқ-овқат харид қилишга ишлатилади. Шуни ҳам айтиш керакки, маблағ Нурсултон Назарбоевнинг буйруғига биноан ажратилди.

Фото: 24.kz