Қозоғистон нефть компаниялари тежамкорлик билан ишлайди

Қозоғистон нефть компаниялари тежамкорлик билан ишлайди

Қозоғистоннинг нефть қазиб олувчи компаниялари сарф-харажатларини қисқартиришга киришди. Инвесторлар эса, ўз навбатида, вазият ойдинлашишини кутяпти. “Қора олтин” нархининг ҳаддан зиёд пасайиб кетгани шунга олиб келди. Нефть сервис ташкилотлари ҳам вазият юзасидан хавотир билдиряпти. Бугунги кунда Қозоғистонда битта нефть қазиб олувчи компанияга ўртача 5 та ташкилот хизмат қилади. Жами 2 мингга яқин.  Экспертлар таъкидлашларича, жаҳон нефть бозоридаги вазият аввало шу ташкилотлар фаолиятига таъсир кўрсатади. Компаниялар жорий йилда хизматлар ҳажми кескин камайишидан хавотирланмоқда. Мутахассислар фикрича, хорижий компаниялар ўрнига мамлакатимиз корхоналари билан иш юритиш қўл келиши мумкин. Қозоғистон Республикаси нефть сервис ташкилотлари Иттифоқи президиуми раиси Рашид Жақсилиқов фикрича, 100 миллион долларгача бўлган барча хизматларни мамлакатимиз компанияларига топшириш керак. Ундан юқори қийматдагиларни эса – хорижликлар билан ҳамкорликда юритиш зарур.

Айни вақтда, “қора олтин”нинг қиймати пасайиши миллий валюта курсига ҳам таъсир қиляпти. Иқтисодчи Қосимхон Қаппаровнинг фикрича, нефть нархи бир ой давомида баррелига  долларгача кўтарилмаса, Миллий банк унинг нархини кўнгилдаги даражада тутиб туролмайди.

 

 

Фото: trend.az