Қишлоқ хўжалиги ривожланиб бормоқда

2024 йилга бориб Қозоғистон ички бозори маҳаллий парранда гўшти, колбаса маҳсулотлари, пишлоқ ва творог, балиқ, олма ва шакар билан тўлиқ таъминланади. Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Умаров шундай маълумот тарқатди. Унинг айтишича, бугунги кунда мазкур товарлар импорти 220 миллиард тенгедан зиёдни ташкил қилади. Ўз-ўзини 100 фоиз таъминлаш мақсадида, вазирлик қатор соҳа дастурларини шакллантирди. Уларни рўёбга чиқариш доирасида фақат жорий йилнинг ўзида республикада 25 та саноат сут-товар фермаси, 3 гўшт комбинати, 8 парранда фабрикаси барпо этилади. Шунингдек, қанд заводи қурилиши бошланади. Умуман олганда, уларни ишга тушириш учун хусусий инвестор жалб қилиниши кутилмоқда, деб таъкидлади вазир.

САПАРХАН УМАРОВ, ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ:

- Барча лойиҳалар юзасидан ўтган йил давомида тайёргарлик ишлари амалга оширилган. Аниқ инвесторлар белгиланган ва бугунги кунда молиялаштириш масаласи ҳал қилиняпти. Йирик инвесторлар, шу жумладан, трансмиллий компаниялар жалб қилинади. Бу эса мамлакатга хорижий инвестициялар билан бирга илғор технологиялар олиб кириш имконини яратади. Жаҳон бозорлари билан боғланган ҳолда қозоғистонлик мутахассислар малакасини ошириш ва 12 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратишга муваффақ бўламиз.

Фото: 365info.kz