Миллий банк базавий ставкани 12 фоиз даражасида ушлаб туради

Қозоғистон жамғарма биржасида доллар бирваракайига 28 тенгега қимматлашди. Савдо натижасида курс 434 тенге 38 тийинни ташкил қилди. Экспертлар фикрича, миллий валюта мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилиши ҳамда Миллий банкнинг тенгени “ҳақиқий эркин савдога” қўйишига шу тариқа жавоб берди. Айни вақтда, мамлакат Миллий банки базавий ставкани 12 фоиз даражасида тутиб туришга қарор қилди. Brent маркали нефть прогноз қиймати 60 доллардан 35 долларгача пасайтирилди. Эслатамиз, 9 март куни нефть нархи 20 фоизга пасайган. “Қора олтин” бундай баҳода охирги марта  2016 йилда сотилган. Бугунги кунда унинг арзонлашиши давом этяпти. Нефть қиймати яна 6 фоизга пасайди. Инвесторлар таваккал қилишга олиб келадиган ҳаракатдан воз кечмоқда. Ҳатто АҚШ Федерал захира тизими асосий ставкани пасайтириши ҳам бунга таъсир кўрсата олмади.

АРМАН БАЙҒАНОВ, ИҚТИСОДЧИ:

- Бу ҳолат абадий давом этмайди. Бир неча ой, балки ярим йил давом этиши мумкин. Шундан кейин жаҳон бозорида хомашё захиралари, истеъмол молларига эҳтиёж орта бошлайди. Бу эса миллий валютага бўлган босимни енгиллаштиради. Бугунги кунда ташқи макроиқтисодий вазият таъсир кўрсатгани, айни вақтда, ички факторлар – мутлақо зарур чора - фавқулодда ҳолат эълон қилиниши таъсир кўрсатди. Бу ҳолатда вазиятни юмшатиш учун ҳукумат иқтисодий имтиёзлар бериш тадбирларини ишга тушириши керак. 60 миллиард доллар атрофида Миллий жамғарма бор. Қийин вазиятларда, зарурат туғилганда, барқарорликка эришиш учун ундаги маблағни сарфлаш мумкин.

www.lada.kz