Қозоғистонда озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги кузатилмаяпти

Қозоғистонда озиқ-овқат маҳсулотлари захираси етарлича бор, фуқаролар ташвишланишига ўрин йўқ. Коммуникациялар марказида ўтган брифингда Савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов шундай баёнот берди. Унинг таъкидлашича, республикада етарлича кўп озиқ-овқат захираси тўпланган, у 5-6 ойга бемалол етади. Шуни ҳам айтиш керакки, қатор маҳсулот турлари бўйича кундалик мониторинг олиб борилмоқда.

БАХИТ СУЛТАНОВ, САВДО ВА ИНТЕГРАЦИЯ ВАЗИРИ:

- Ижтимоий муҳим маҳсулотлар бўйича вазият барқарорлашди. Ўтган йили нархлар анчагина ўсганини кузатган бўлсак, бу йил юзага келган муаммолар бартараф қилинган ва нарх янада кўтарилиши эҳтимоли йўқ. Барча шаҳарлар ва аҳоли манзилгоҳларидаги барча тармоқлар маҳаллий ижро органлари томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминланиши учун қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилган.  Минтақалараро ўзаро ҳамкорлик, маҳсулот алмашув тизими йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, вазир таъкидлашича, ижтимоий муҳим маҳсулотлар нархи барқарорлигича қолмоқда. Йил бошидан буён нархлар 0,6 фоизга қимматлашган. Бу - 2015 йилдан буён кузатилган энг паст кўрсаткич.

Фото: mix.tn.kz